Чорва фермалари учун

барча турдаги хизматлар!

Компания ҳақида

«AGRO LIVESTOCK» компанияси 2015 йилда қорамолчилик ва паррандачилик соҳасида фаолият юритаётган корхона ва хўжаликларга ҳар томонлама ёрдам бериш мақсадида ташкил этилган. Компания қорамолчилик ва паррандачилик соҳасида фойдаланиладиган ускуна, ветеринар техника, витамин, ем қўшимчалари ишлаб чиқарувчи кўплаб европа корхоналари билан узоқ муддатли ва мустаҳкам алоқалар ўрнатган. Шерик компаниялар сифатида Auroch (Франция), Provimi (Голландия), MS Schippers(Голландия) ва Milkline (Италия) компанияларни кўриш мумкин.

 

Компания хўжаликлар фаолиятини оптималлаштириш ва ривожлантириш бўйича қуйидаги турдаги консалтинг хизмаларини кўрсатади:
-наслли қорамол, эчки, парранда, қуён ва бошқа жониворларни танлаш;
-қорамолчилик ва паррандачиликда фойдаланиладиган ускуна ва жихозларни қидириш;
-қорамол ва паррандалар учун самарали ем рационларини тузиш;
-қoрaмoлчилик фермaлaрини тегишли ускуналарни танлаган ҳолда лойиҳалаштириш
-фермaлaр учун хoрижий вa мaҳaллий экспертлaрни жaлб қилгaн ҳoлдa семинaрлaр тaшкил қилиш