Чорва фермалари учун

барча турдаги хизматлар!

Xususiyatlari

  • Асосий устунлиги юқори сут маҳсулдорлиги
  • Эчкилар инжиқ эмаслиги, мослашувчанлиги билан ажралиб туради
  • Характери юмшоқ
  • Заанен эчкиларида, бошқа эчкиларга хос ёқимсиз хид мавжуд эмас

Заанен зоти

Тарихи:

Заанен зотли эчкилар дастлаб Швейцариянинг Заанен водийсида бундан тахминан 500 йил олдин маҳаллий эчкиларни селекция қилиш натижасида яратилган. Швейцарияликлар тарафидан яратилган кўплаб сут берувчи эчкилар ичида заанен эчкилари энг яхшилари ҳисобланади. Европада заанен эчкилари 1893 йилдан бошлаб тарқала бошлаган. 

Зот таснифи:

Одатда заанен эчкилари оқ рангда бўлишади, кам ҳолларда оқ-сариқ вакиллари ҳам учраб туради. Эчкилар йирик, бақувват скелетга эга. Гавдаси кенг ва узун. Яғрисида узунлигида 75-90 см. Калласи ўртача катталикда, одатда шохсиз, лекин шохлари борлари ҳам учраб туради. Пешонаси кенг. Қулоқлари кичкина, шохларга ўхшаш кўринишда. Бўйни баланд, буйнининг паст тарафида балдоғлар учраб туради. Кўкраги катта ва кенг. Орқа томони тўғри. Елини катта ва яхши ривожланган, шар кўринишида. Суяклари бақувват ва бежирим. Оёқлари тўғри, туёғи бақувват. Мускуллари яхши ривожланган. Жуни қисқа ва қалин. Одатда эчкилар жуни олинмайди. Тери юпқа ва эластик. 

Маҳсулдорлиги:

Вояга етган урғоқчи эчки вазни– 55-80 кг, эркак эчкилар – 65-85 кг атрофида, айрим ҳолларда 90-110 кг гача. Эчкилар бир туғишда 2-3 тадан болалайди. Улоқчалар туғилганда 3-5 кг вазнга эга бўлишади. 2 ойлик муддатда улар 12-13 кг вазнга эга, 12 ойда 40-50 кг вазнли бўлишади. Сут маҳсулдорлиги юқори. Йиллик маҳсулдорлиги 800-1200 кг, кунлик ўртачаси 4-8 кг ни ташкил қилади. Сут ёғлилиги 4,5%. Эчкилар сути мазали ва калорияли, ёқимсиз хидсиз. Эчкилар териси юқори сифатга эга, ундан одатда лайка, замш ва шевро ясалади. 

Тарқалиш зоналари:

Заанен эчкилари Швейцарияда, Буюк Британияда, Францияда, АҚШда, Жанубий Африкада, Австралияда кенг тарқалган. Шунингдек Украина ва Белоруссияда ҳам анча миқдорда заанен эчкиларини топса бўлади. Узбекистанда заанен эчкиларини яхши шарт-шароитда Республиканинг барча вилоятларида боқса бўлади.

Сут маҳсулдорлиги:

Заанен эчкилари бир йилда ўртача 600-700 кг, яхши боқилганда 1000-1200 кг гача сут бера олади. Рекорд натижа 3499 кг миқдорида қайд этилган. Қизиқ тарафи синовларда ушбу зот вакиллари ўз вазнидан 12-15 гоҳида 25 марта кўпроқ сут беришган. Солиштириш учун сигирларда ушбу кўрсатгич 5-8 атрофида. Заанен эчкилари сути ёғлилиги рус эчкиларига қараганда камроқ, одатда 3,5-4% атрофида. Сут бериш даври бир йилда 8-11 ой давом этади.  


Ўзбекистонга олиб келинаётган заанен эчкилари характеристикаси:

Насл китоби: Барча жониворлар расмий насл китобида қайд қилинган, охирги 3 авлоди кўрсатилган хужжати ўзи билан бирга,
Соғлиғи: Барча эчкилар расмий ветеринар врач тарафидан берилган соғлиқ сертификатига эга,
Келиб чиқиши: Франция.
Она авлоди: Заанен эчкилари минимум маҳсулдорлиги: 1 чи лактацияда камида 1000 кг, 2 чи лактацияда камида 1100 кг, сут ёғлилиги камида 4%, лактация давомийлиги камида 9 ой. 
Ота авлоди: Уруғлантириш учун тестдан позитив ўтган такалар уруғи ишлатилган. Отаси жониворларни тест қилиш моделига асосан тестдан ўтказилган. 
Ёши: танлаш вақтида 5-7 ойлик.
Вазни: 25-35 кг, ёшига қараб.
Танлаш: Танлаш сотиб олувчи тарафидан тайинланган 2 кишилик комиссия тарафидан амалга оширилади. 

 

Маҳсулотга қизиқдингизми?

Бизга сўровнома қолдиринг ва биз сизга тезда алоқага чиқамиз

ЁКИ БИЗНИ ТОПИШ Алока